Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати куни
Тергов департаменти жамоаси Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг касб байрами билан табриклайди.
Давлат тузуми, миллий манфаатлар, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини қўриқлаб, шу қаторда терроризм ва экстремизм, коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда Сизнинг машаққатли хизматингиз махсус профессионаллик, чидамлилик, фидойиликни талаб қилади.
Ушбу муҳим кунда сизларга келгусида касбий ривож, улкан муваффақиятлар, соғлиқ саломатлик тилаймиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти