Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бугун Халқаро божхона органлари ходимлари куни

Ҳар йили 26 январь куни дунёда Халқаро божхона куни (International Customs Day) яъни сайёрамизда божхона органлари ходимларининг касб байрами сифатида нишонланади.

Халқаро божхона куни нафақат бутун дунё бўйлаб божхона хизматларининг бирдамлигини намойиш қилиш, йил якунларини сарҳисоб қилиш ва янги йил учун истиқболли режалар тузиш учун нишонланади, балки, жамиятнинг ижтимоий ҳамда иқтисодий ривожланишидаги божхона органларининг ўрнини омма эътиборига етказишда муҳим ўрин тутади.

Бугунги кунда 800 мингдан ортиқ инсон ўзининг касб байрамини нишонламоқда – бу бутун дунё божхона ходимларининг умумий сони ҳисобланади.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати тизимларида фаолият юритаётган барча божхона ходимларини касб байрамлари билан самимий муборакбод этамиз. Хизмат фаолиятида улкан зафарлар ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз. Юрт равнақи йўлида фидойилик билан хизмат қилишдан чарчаманг!

Ҳурмат билан,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech