Хизмат итлари.
Хизмат итлари.
"Хизмат ити" атамаси ишлатилганида, эҳтимол кўпчиликнинг тасаввурида дарҳол машҳур “Комиссар Рекс” детектив сериалидаги афсонавий немис овчаркаси “Рекс” гавдаланса ажаб эмас. Ҳа албатта, хизмат итларининг роли нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятида катта аҳамиятга эга.
Хизмат итлари - бу инсонлар ҳис қила олмайдиган ва тасаввур қила олмайдиган ҳаётда юз бераётган ўзига хос ҳодисаларни сезувчи ва уларни қамраб олувчи ўзга бир оламдир.
Биз ҳаммамиз итларни божхона постларида, оммавий тантаналарда ёки темир йўл станцияларида текшириш пайтида учратишга одатланганмиз. Аммо одамлар, бу ҳайвонларнинг ҳаёти ва фаолияти қандай тартибга солинишини тасаввур қилиши қийин.
Хизмат итлари қандай бўлади.
Махсус итлар. Бирдан олтигача бўлган бир нечта ҳидларни бир-биридан ажратиш учун олдиндан махсус тайёрланади. Уларни “ҳидловчи итлар” ҳам дейишади. Айнан улар машиналарни, темир йўл станциядаги оломонни ва стадиондаги томошабинларни ҳидлаб текширишади.
Қидирув итлари одам, ҳужжат ва нарсаларни қидиришга мўлжалланган итлардир. Бошқа махсус итлардан фарқли ўлароқ, бу итлар ҳиднинг наъмунасига қараб ишлайди. Агар ҳодиса жойида бўлган папка ичидан йўқолган ҳужжатларни излашаётган бўлса, ушбу ит уларни ҳидидан қидириб топади. У югуриб қочиб кетаётган жиноятчини қўлга олиши, гаровга олинганларни қидириб топиши ёки кўмиб қўйилган хазинани аниқлай олиши мумкин.
Қутқарувчи итлар, яъни фақат тирик одамлар ёки вафот этганларни излаб топишга ўргатилган итлар бўлиб, шу билан бирга улар орасида универсал итлар ҳам бор, булар бахтсиз ҳодиса юз берган жойида ишлайдиган қутқарувчи итлар бўлиб, улар тирик одамларни қидириб топиши, вайроналар орасидан излаш, ёрдамга чақириш, чиқиш қийин бўлган жойлардан одамларни қутқариб олиши мумкин.
Детектор-итлари. Бу хизмат итларнинг энг ғалати расмий кўринишидир. Бундай итлар тақдим этилган намуналарда ва маълум бир ҳудудда ўша ёки бошқа ҳиднинг мавжудлигини ёки аксинча мавжуд эмаслигини аниқлаш учун ишлатилади. Масалан, ўғирликда гумонланаётган шахс “иссиқ излар” билан ушланган бўлса. Текширув ити воқеа жойига бу ерда шу гумонланувчининг бўлган ёки бўлмаганлигини аниқлаш учун олиб борилади. Одамлар учун қийин бўлган бу иш ит учун осондир, чунки мураббий ҳайвонларга бир вақтда турли хил йўналишда фикрлашни ўргатиши керак.
Патрул итлари. Уларнинг барчаси қидирув итлари каби ўргатилади, аммо уларда бегоналарга нисбатан ишончсизлик, ҳушёрлик каби фазилатларини ҳам тарбиялашади. Патрул итлари пост патрул хизматининг назорат жойларида ёки ҳудудни айланиб юриш жараёнида, тунда қўриқчи сифатида ишлаши мумкин.
Соқчилар. Ушбу итлар бир нечта тор ихтисосликларга эга бўлишади, масалан, маълум бир жойда туриб қоровуллик қилувчи ва бирон-бир ҳудудни айланиб юриб қўриқловчи итлар. Соқчи итлар турли хил муассасаларда, масалан, оддий дала ҳовлилардан бошлаб ҳаттоки жазони ижро этиш муассалари ёки ҳарбий қисмларда ҳам ишлайди.
Конвой итлари. Бу жиноят содир қилган шахсларга ҳамроҳ бўладиган итлардир. Агар бу шахслар қочишга ҳаракат қилишса, дарров уларни ушлашади.
Гиёҳванд моддаларни аниқлаш учун қувноқ, ўйноқи ва стрессга чидамли итлар танланади. Бунда итларнинг танаси кичик бўлиши тавсия этилади: сабаби бунда махфий жойга чиқиш жуда қулай бўлади. Портловчи моддалар, бомба, миналар, гранаталарни қидириб топиш учун кам темпераментли, босиқроқ итларни танлашади. Оператив-қидирув хизмати учун итнинг ҳид билиши ва ақл-заковати энг муҳимдир. Суперинтеллектуал итлар детектор-итлар сифатида ишлайди – ушбу итларни тарбияловчилари - “детектор-итлари фақат ёзишни билмайди, холос”, - деб ҳазил қилишади. Бунга ҳам сабаб бор дейишади, - “чунки уларга ёзишни ўргатиш учун вақт йўқ”. Конвой ва соқчи итларга кўпроқ аҳмоқроқ итлар танланади - асосийси, улар бегоналарга ишонмаслик, эшитиш ва кўриш қобилияти ривожланган, қўқрмас ва жисмонан бақувват бўлса бас.
Бу итлар бизнинг кичик биродарларимиз, уларнинг хизматдаги ҳаёти бошқа итлар каби ширин эмас.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти