Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сурхондарёда терговчилар маънавият масканига ташриф буюришди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 11 апрель кунидаги Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий – бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2023 йил 29 апрель кунидаги тегишли фармойишлари ижроси доирасида вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари Термиз давлат университетидаги ахборот-ресурс марказига ташриф буюришди.

Ташриф давомида, терговчилар ахборот-ресурс марказида бўлган илмий ва бадиий китоблар билан танишиш билан бирга маънавий дунё қаришини оширишди.

“Маънавият ойлиги” давомида ташкил этилаётган ушбу тадбирлар терговчиларнинг билим салоҳиятини янада бойитишига хизмат қилади.

Text to speech