Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин

Ҳурматли Турсунбой ака!

Вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти шахсий таркиби номидан Сизни таваллуд айёмингиз билан чин қалбдан табриклаб, самимий ҳурмат-эҳтиром ва эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

Сизни кўп йиллар соҳада самарали меҳнат қилган, бой хизмат ва ҳаёт тажрибасига эга, ички ишлар органлари ходимларининг салоҳиятини оширишга, жамоатчилик олдидаги обрў ва ҳурматини янада юксалтиришга муносиб улуш қўшиб келган фидойи инсонлардан бири сифатида биламиз ва қадрлаймиз.

Сиз кўп йиллар давомида ички ишлар органларида турли раҳбарлик лавозимларида самарали хизмат қилиб, юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш борасида амалга оширилган ишларга муносиб ҳисса қўшгансиз. Айниқса, ташаббускор ва фидойи раҳбар сифатида кўп йиллик бой ва амалий тажрибангиз билан кўплаб шогирдлар етиштирганлигингиз алоҳида эътирофга лойиқдир.

Бугунги кунда нафақада бўлишингизга қарамасдан Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси фахрийлар кенгаши раиси сифатида истеъфодаги фахрийларимизни тиббий, маданий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда ёш ходимларни Ватанга муҳаббат, хизмат бурчига садоқат руҳида тарбиялашдек масъулиятли вазифаларни бажаришда ғамхўр устоз ва тажрибали мураббий сифатида камарбаста бўлмоқдасиз.

 Қадрли Турсунбой ака!

 

Ушбу қутлуғ айём билан яна бир бор муборакбод этиб, Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилангизга тинчлик-ҳотиржамлик, хонадонингизга файзу барака, фарзандлар ва шогирдларингизнинг бахту камолини кўриб юришингизни Яратгандан тилаб қоламиз.

 

Ҳурмат билан,

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти 

Text to speech