Терговчининг кундалигидан
Тергов кабинетида ўтирган терговчининг боши қотган, ақли лол, нима қилишини билмайди. Чунки “тадбир” ниҳоятда кўнгилдагидек ўтиб, пора берувчи ва пора олувчи нақд жиноят устида қўлга олинган бўлишига қарамай, пора берган шахс айбидан тониб ўтирибди. “Бу пуллар меники эмас, кимники эканлигини ҳам билмайман. Мен бошлиқнинг хизмат хонасига ўз ишим билан келганимда тўсатдан қамоққа олишди, бу менга уюштирилган фитна” деганича туриб олган. Аксига олиб ашёвий далил сифатида олинган пулларда ҳам бармоқ изларини аниқлаш имкони бўлмади. Шу топда терговчининг кўзлари пора берувчининг уйида тинтув ўтказилган бўлишига қарамай яна ўтказишга рухсат олди ва пора берувчининг уйи гувоҳлар ва холислар иштирокида диққат билан кўздан кечирилди. Терговчининг диққатини ёзув столида тартибсиз ҳолатда бўлган кўпгина китоб, қоғоз ва бошқа нарсалар ичидаги газета ҳамда ундаги бир мақола тортди. Терговчи мақолани ўқиб чиқиб, яна диққат билан такрор ўқиб бўлгач, терговчи ўз ҳаяжонини зўрға яширди. Нимага дейсизми? Чунки худди шу мақола бутун тергов ишида тубдан бурилиш ясалишига, айбдорнинг эса ўз айбига тўлиқ иқрор бўлишидан ўзга чора қолдирмаган эди-да.
Савол: Газетадаги бу мақола қандай мақола бўлдики, у шундай нозик ва қалтис бир жиноятни очиб берган бўлса?