Ўн учинчи палата (2-қисм)
Осмоннинг кўз ёшлари
Воҳиднинг ишлари юришган, янги машина сотиб олганди, доим кўчадаги йўл белгилари ва светофорни чироқларига эътибор бермасдан ҳаракатланарди. Бир куни мактабнинг олдидан пиёдалар йўлакчасида уч-тўртта болалар турганлигига қарамасдан, Воҳид ҳаракатланиб бораётганда уни шу йўлда турган йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари тўхтатишди, ходимлардан бир унинг ёнига келиб:
– Катта сержант Темур Юлдашев, сиз йўл ҳаракати қоидаларининг “1.20” ва “1.21” огоҳлантирувчи белгилари риоя қилмасдан, пиёдалар ўтиш жойидан болаларни ўтказиб юбормадингиз, – деди.
Воҳид ўзининг йўл-ҳаракати қоидаларини бузганлигини билсада, ходимга шошилаётганлигини баҳона қилди. Келишиб кетишни таклиф қилди, ходим рад жавобини бергач “катта танишлари” борлигини айтиб пўписа қилиб кўрди, бўлмади. Машинаси жарима майдонига олиб кетилди, жарима тўланди. Воҳид шундан сўнг, йўлларда ҳаракати хавфсизлиги ходимлари бор ёки йўқлигига эътибор берар, агар улар йўқ бўлса, яна ўзининг эски ҳунарини қилиб, умуман йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасди.
Эртаси куни маҳалла идорасининг мажлисда иштирок этди. Мажлисда маҳаллада яшовчи фуқаро сафардан келган вақтида, унинг уч яшар ўғли “дадам келди” деб хурсанд бўлиб югуриб чиққанлигини, отаси эса ўғлини кўрса ҳам чеккада турибди деб ўйлаб, ўзининг юк автотранспортида ҳаракатни давом қилганлинини, ўғли эса дадасини ёнига бормоқчи бўлиб юк автомашинанинг орқа ғилдираклари остида қолиб кетганлигини айтиб берди. Маҳалла ўз қўшниларнинг бу ҳолатга тушганлигини эшитган, бироқ эшитмаганлар эса ҳайратда эди.
– Воҳид буни эшитиб сесканиб кетди. “Ўз ўғлини қотилига айланибди-я” хаёлидан ўтказди.
– Сизларни ораларингизда ҳам қоидаларга риоя қилмайдиганлар бор, улар пиёдалар ўтиш жойларида йўл бермаётган одамлар, болалар кимнидир фарзанди, кимнидир ота-онаси, опа-сингил, ака-укаси, шуни эсдан чиқармаслигимиз керак, – деди мажлис иштирокчиларидан бири.
Бугун Воҳиднинг туғилган куни бўлганлиги учун қўнғириқлар тинмасди. Уйига шошилиб бораркан, телефонига яқинларидан келган хабарни очиб кўраётганда, машинаси нимагадир қаттиқ урилди. Машина йўлнинг чеккасига чиқиб, мактабнинг темир панжарасига урилди, панжаранинг темир симларидан бири машинанинг олд ойнасини тешиб кириб Воҳиднинг елкасига санчилди. Чуқур жароҳат олмаган бўлса ҳам елкасидан қон оқа бошлади. Воҳид машинадан тушди ва орқасига қаради йўл ўртасида мактаб формасидаги ёш қиз ётган экан. Югуриб қизнинг ёнига борди, қиз шу мактабда ўқиса керак, қизнинг юзи пачоқланиб кетганидан таниб бўлмас эди. У қизнинг совиб бораётган танасини кўтариб, ёрдамга тўхтаган машинага минди, атрофдаги одамлардан бири қизнинг папкаси ва сочилган қоғозларни ҳам машинага солди.
Воҳиднинг қўлидаги телефонга аёлидан тез-тез қўнғироқ келди, Воҳид телефонини “Товушсиз” тартибига қўйди ва “лаънати телефон” деб ўтирган курсининг ёнига қўйди.
Касалхонада Воҳид шифокорнинг “Марҳуманинг ота-онасини топиш учун мактаб папкаси ичини қаранг деган гапи эсига тушди, мактаб папкасини секин кавлади бир вараққа расм чизилиб, гуллар билан безалган, расмда эркак ва аёл ёнига кичкина қизнинг расми чизилган эди, расм четида бир машинанинг расми чизилиб ёнига “Каптива” деб ёзилган, Воҳид расмдаги ёзувни охиригача ўқий бошлади, унда “Ҳозир шу расмни чиздим, дадажон, катта бўлиб шифокор бўлсам, шунинг ҳақиқийсини сизга совға қиламан, сизни туғилган кунингиз билан табриклаб, қизингиз” деган ёзувларни кўрди-ю даҳшатга тушди, уриб юборган қиз ҳам менинг қизим тенги эди, “наҳотки ўзимни қизим”, деб ўйлади, “Ахир мени қизим бу мактабда ўқимайди-ку” деб ўзига тасалли берди. Бу қизнинг дадаси ҳам бугун туғилган бўлиши мумкин-ку деб ўзини тинчлантирди, шу вақтда курсида турган телефонга аёлидан СМС келганлигини кўрди, Воҳид СМС очиб ўқиди ва секин қўллари қалтираб, мактаб сумкасини очиб, ичидан кундаликни олди, биринчи вароғини очди-ю қизининг исми шарифи ва ўз манзилини ўқиди-ю “Қизим” деб ҳушидан кетди...
Телефонда эса аёли унга “Дадаси, қизингиз бошқа мактабга мусобақага кетган эди, келмаяпти” деган ёзувлар бор эди...
* * *
Воҳид ўз ҳикоясини айтиб, “нима қилиб қўйдим, ўз қизимнинг қотилига айландим, ҳеч кимнинг бошига менинг куним тушмасин” деб йиғлаб ўтирган вақтида, умуман гапирмасдан бир нуқтага тикилиб ўтирган бемор чуқур уҳ тортди-да, биринчи маротаба палатадаги беморларнинг суҳбатига аралашиб:
– Ҳеч кимнинг бошига менинг куним тушмасин, менинг энди яшашдан мақсадим қолмади, – деди ва ўз бошига тушган ҳолатни ҳикоя қила бошлади.
* * *
Маҳмуднинг ота-онаси ёшлигидан вафот этди, опаси билан амаллаб ўзини ҳаётини тиклаб олди. Тўйини опаси Маҳфуза ёрдамида ўтказиб олди. Маҳмуд дўстлари билан учрашувларда, кўнгилхушлик қилиб, кўп ароқ ичарди. Икки нафар фарзандни, яъни етти яшар қизи ва уч яшар ўғли билан бахтли оила бўлиб яшаб келишига қарамасдан, ароққа муккасидан кетди. Бу эса унинг яхши маош оладиган ишидан ҳайдалишига олиб келди. Опаси Маҳфуза танишларига ялиниб, ёлвориб уни яна ишга қўйди. Воҳид маст бўлиб келган куни хотинининг дийдиёсини эшитиш ёқмасди. Хотини тилига, Маҳмуд эса муштига эрк берар эди. Махмуднинг хотини эрининг муштларига ор-номус сабабли чидар, қачондир унинг ақли киришига ишонарди. Бир куни одатдагидек маст бўлиб уйига келган вақтида уйда уни опаси Маҳфуза кутиб ўтирган экан. Опасини кўрган Маҳмуд бирдан ҳушёр тортди, опасини ўзи онасидек кўраркан, унга ҳеч қачон гап қайтармаганди. Маҳфуза укасининг зўрға оёғида турганлигини кўрди-да:
– Қачон ароқни ташлайсан, ахир бу юришининг кўраётган ота-онамизнинг руҳи чирқираётгандир, – деди.
– Келингиз чақирдими? Нимага керак бу гаплар, бошим оғрияпти ўзи!
Опанинг гаплари ёқмаётгани учун, Маҳмуд унинг гапини бўлиб:
– Қўйсангиз-чи, онаммисиз мени тергайдиган?!
Маҳмуднинг оғзидан чиқиб кетган бу гаплар Маҳфузанинг кўнглига қаттиқ тегди, Маҳфуза уйдан жаҳл қилиб чиқиб кетди.
Эрталаб Маҳмуд музлаткични очиб, очиқ турган шишадан бир пиёла ароқ солди ва газакка тузланган бодрингдан бир тишлади, ичиб юбориб, сал туриб:
– Хайрият, бошимдаги оғриқ босиляпти, – деди ўзига.
Маҳмуд кечқурун оиласи билан яқин дўстининг туғилган кунига кетди. Туғилган кун чиройли ўтди, охирида Маҳмуднинг оиласи қолганди. Турмуш ўртоғининг бир неча бор “бошқа ичманг” ёки “кетдик” деган гапларини эшитиб, жеркиб ташлади. Турмуш ўртоғи ҳам маст бўлиб қолган Маҳмуднинг жиғига тегса, меҳмон бўлишларига қарамасидан жанжал кўтаришини ўйлади-ю, ноилож кутиб ўтирди.
Ниҳоят соат тунги икки бўлган вақтида Маҳмуд тентираб ташқарига чиқди, у дўстидан унинг машинасини калитини сўраб олганди. Маст ҳолатда машинани бошқаришга ҳаракат қилаётганлигини кўрган турмуш ўртоғи:
– Қўйинг мастсиз, бировнинг машинасини маст бўлиб ҳайдаманг, акам Достонга қўнғироқ қиламан бизни олиб кетади, бўлмаса пиёда кетамиз, – деди.
– Эй онангни, мин машинага, акангдан бошқада машина йўқми, ўзим ҳайдайман, – деб кўчани бошига кўтарди.
Бир иккита қўшнилар эшикларини очиб, “кечқурун ҳам тинчлик йўқ” деб тўнғиллаб уйларига яна кириб кетишди.
Маҳмуднинг хотини “Одамлар олдида шарманда бўляпмиз” деди ва ухлаб қолган иккита фарзандини ҳам ўзи кўтариб, машинанинг орқа ўриндиғига ўтирғизди, бечора болалар эса ўриндиқда ўтирган ҳолда ухлаб ётишарди.
Маҳмуд ўзини билмайдиган даражада маст бўлса ҳам машинани калитини бураб ўт олдирди...
Катта йўлдаги айланма жойда эса бошқарувни йўқотди, машина йўл чеккасига чиқиб кетди ва тезлик катта бўлганлиги учун бир неча бор ағдарилди. Маҳмуд қўли оёғи ва қовурғалари синган бўлса ҳам тирик қолди, бироқ эртаси куни унинг уйидан учта тобут кўтариб чиқишди...
* * *
Мен Маҳмуднинг ҳикоясини эшитиб, даҳшатга тушдим. Ҳа, бу гапларни бутун туман аҳолиси эшитганди. Бир аҳмоқнинг касридан бутун бир оила аянчли оқибатга тушганлиги одамларни ларзага солган эди. Мен палатадаги дадамнинг ёнидаги учта беморнинг ҳикояларини эшитиб, дадамнинг соғ-омон қолганлигига шукрона қилдим. Шу вақтда палатага бир қанча одамлар кириб келди. Дадам менга:
– Умидбек ўғлим, чиқиб тур, яна судя келди, сайёр суд бўляпти, – деди.
Мен палатадан чиқарканман, бугун Маҳмуднинг ишини кўраётган сайёр суд яна келганлигини билдим. Бир одамга бундан ортиқ жазо бўлиши мумкинми деб хаёлимдан ўтказдим...
Бир ойдан сўнг бозорда савдо қилишга борган вақтимда бир маст менга туртиниб кетди. Усти боши кир-чир бўлиб кетган бу маст менга танишдек туюлди. Эсладим, ахир бу ўша ўн учинчи палатадаги Маҳмуд-ку...
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси бошлиғи
Равшанбек Игамбердиев