Устозу-мураббийлар ҳамиша ардоғимизда
Дунёда шундай касб эгалари борки, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Ўқитувчилар эса ҳаётимиз чароғбонларидир. Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия беришган.
Ҳар бир миллат учун бой тарих, унинг шон-шавкати, бетакрор маънавий мероси, умуман олганда қахрамонларнинг дунёга келиши устозларнинг меҳнати самараси саналади.
Айтишадики, яхши устоз кўрган шогирд нафақат яхши инсон, балки жамиятга фойдаси тегадиган малакали кадр бўлиб етишиши аниқ.
Бугун, ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбарияти узоқ муддат ички ишлар органларида самарали меҳнат қилиб, ҳозирда нафақа гаштини сўраётган устозларнинг уйларида меҳмон бўлишиб, уларнинг хол аҳволларидан хабар олишди.
Ташриф жараёнида фахрийлар кўп йиллик тажрибалари билан ўртоқлашиб, ҳозирда амалга оширилаётган ишлар ҳамда яратилаётган шарт шароитларни қадрлаб, бор куч-қувватимизни жиноятчиликка қарши курашишга қаратиш зарурлиги тўғрисида бир қатор насиҳатлар бериб ўтишди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти