Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР

Ҳаётда кечаётган воқеа-ҳодисалар учун қисмат эмас, ҳар кимнинг ўзи сабабчидир. Зотан, кимдир эзгулик ортидан эргашиб, бахт манзилига етса, яна кимдир гумроҳлигидан, фикри ожизлигидан тақдирига ўзи қора чизиқ тортади.

Аҳмадали аёл кишининг ишончига кириб, уни таҳқир-лаб, йигитлик номига доғ туширди. Товламачилик кетидан айш-ишрат қилишни одатга айлантирди. Яъни иш юзаси-дан Суфияхон билан танишиб, бировнинг рафиқаси бўлса-да, уни йўлдан уришни мақсад қилди. Шу ниятда чиройли сўзлар билан уни ўзига бутунлай ром этди. Аёл ҳам хушо-мадларга алданиб уйини, турмуш ўртоғини унутди. Доимий мулоқотлар аста-секин жиддийлашиб бораверди. Хуфёна учрашувлар кўпайди. Асталик билан аёлни батамом ўзига боғлаб олган Аҳмадали ундан қарз деб икки юз АҚШ дол-лари, бир ойдан сўнг яна шунча миқдор долларни қўлга киритди. Орадан кўп ўтмай Суфияхон дугонасининг тўйига янги кийим харид қилмоқчи бўлиб, Аҳмадалидан қарзла-рини сўраган эди, Аҳмадали эса пул йўқлигини айтиб, уни масхаралашга тушди. Бу ҳам етмагандай Суфияхон минг АҚШ доллари топиб бермаса, ёлланма суратчи орқали ол-дирган суратларини ишхонаси ва турмуш ўртоғига жўнати-шини айтиб таҳдид қилди.

Ноилож қолган  Суфияхон  иш   жойида,  ҳамкасблари орасида шарманда бўлишидан, асосийси оиласи бузилиши-дан қўрқиб, тилла тақинчоқларини сотди ва минг АҚШ дол-ларини сумкачасига жойлаб, Аҳмадали билан келишилган жойда учрашишга ошиқди.

– Бўларкан-ку, хоним! - деди Аҳмадали кесатиб.

– Энди кўзимни олдида, суратларни ўчириб ташланг, -Суфияхон шундай дея Аҳмадалига ижирғаниб қаради.

– Овсарингни топибсан,- деди Аҳмадали ҳаёсизларча кулиб.

– Илтимос, нима десангиз розиман? Фақат шу шарман-даликдан мени қутқаринг, - дея Суфияхон қўлларини илти-жоли қовуштириб, ўтириб олди.

– Бунақаси кетмайди. Яна минг доллар келтириб бера-сан. Шундан сўнг, суратларни ўчириб ташлайман ва сени қайтиб безовта қилмайман, - деди у безбетларча бақрайиб.

– Бунча пулим йўқ. Тиллаворларимни сотиб бердим, -деди Суфияхон йиғи аралаш ёлвориб.

– Бас қил. Топасан, вассалом. Акс ҳолда фотосуратлар-ни интернетга тарқатиб юбораман. Сенга ойнинг охиригача муҳлат.

Аҳмадали шундай деб, дастлабки(аслида учинчи) ўлжа-ни қўлга киритиб, жуфтакни ростлади. Аёл сувга тушган му-шукдай шумшайиб қолди. Нима қилсин, ўзи пиширган ош. “Эрига хиёнат қилиб, жазман ортирганнинг жазоси шу”, деди ўзига-ўзи пичирлаб.

Шу тахлит Суфияхон яна жамғармаларини йиға бош-лади, етмаганини яқин дугонасидан олиб, минг АҚШ дол-ларини икки қўллаб Аҳмадалига тутқазди.

– Энди суратларни ўчириб ташларсан, - деди ялиниб.

–Хавотирланма. Фотосуратларни ўчириб, сени қайтиб безовта қилмайман, - деди Аҳмадали.

 “Шоввоз” “режа”си ими-жимида битаётганидан хур-санд эди. У икки минг АҚШ долларини олти ойгача сарф-лаб, туну-кунини кайф-сафо билан ўтказди. Сўнгра яна Су-фияхонга телефон қилди. Бу гал телефонни эркак киши кў-тарди. “Шоввоз” Суфияхонни сўради. Аммо, рақам эгаси бунақа аёлни танимаслигини айтди. Шундан кейин Аҳма-дали унинг ишхонасига борди. Тинимсиз таҳдидлардан сабр косаси тўлган Суфияхон Аҳмадалининг устидан ҳуқуқни му-ҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилди. Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасининг тезкор хо-димлари ўша куниёқ товламачини ашёвий далиллар билан қўлга олишди...

Оила – муқаддас гўша. Ватан ичра – кичик бир ватан. Оилага – хиёнат бу ватанга хиёнат билан тенг... Жиноятчи-ку жазосини олди, аммо, ушбу жиноятга йўл очиб берган, дун-ёнинг арзимаган чой-чақаси, ҳою-ҳавасини деб номусини сотган Суфияхон ўзининг бу хиёнатини оиласи, қолаверса қариндошлари, таниш билишлари олдида қандай оқлайди. Майли-да, кимлардир ўзига ўхшаган ожиз ва қусурли бан-далар олдида ўзларини балким бир қадар оқлар ҳам. Ам-мо, ҳақ ва ботил ажратиладиган кун, бутун оламлар  соҳиби, жазо кунининг эгаси – Яратганнинг наздида қандай ўзини оқлайди?!

 

Муаллиф: Вобкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи

       катта терговчиси капитан Б.Л.Файзуллоев

 

Text to speech