Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари учун ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг тегишли кўрсатмаларига мувофиқ ўқув машғулоти ўтказилди

Ушбу ўқувлар давомида “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан – тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги, “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий Суд Пленуми қарорлари ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси туғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг қабул қилиниши муносабати билан терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов фаолиятида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатларини тўлақонли таъминлаш ҳақидаги қўшма қарорининг мазмун-моҳияти ходимларга етказилди.

Text to speech