Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари учун ўқув машғулоти ўтказилди

Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари учун фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ўқув машғулоти ўтказилди.

Машғулот давомида ходимларга терговга қадар текширув ўтказиш ва жиноят ишларини тергов қилиш жараёнида амалдаги қонунчилик асосида видео тасвирга олиниши шарт бўлган ҳаракатлар тушунтирилди. Шу билан бирга бу борада амалиётда учраётган муаммолар, хато ва камчиликлар кўрсатилиб, келгусидаги вазифалар белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг тегишли кўрсатмасига мувофиқ ташкил этилган тадбирда иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech