“Барчасини ҳамжиҳатликда енгамиз”
Тошкент вилояти ИИББ хузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ҳамда пандемияга қарши курашиш доирасида “Барчасини ҳамжиҳатликда енгамиз” шиори остида хайрия тадбири ўтказилди.
Тадбирда, вилоятнинг Янгийул шаҳар ва Янгийўл туманларида яшовчи 50 дан ортиқ ижтимоий кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд оилалар ҳамда боқувчисини йўқотган қариялар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва санитария-гигиеник воситалари етказиб берилди.
Бу каби хайрия тадбирларини ўтказишнинг асосий мақсадлари - барчамиз биргаликда ҳаракат қилсак коронавирус пандемиясини енгишимиз мумкинлигини халқимизга етказиш эканлиги, бунинг учун ҳар бир оилага карантин қоидаларига қатъий риоя қилиши зарурлиги, акс ҳолда карантин қоидаларини бузганлик учун қўлланиладиган жавобгарлик чоралари ҳақида тушунтирилди.
Келгусида шу каби тадбирларни Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида ўзказиб бориш режалаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти