Ёдимиздасиз, Сиз билан фахрланамиз.
9 май – Улуғ ватан уруши қатнашчиларини, нафақат бизнинг мамлакат балки бутун дунё учун энг даҳшатли ва қўрқинчли урушда ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганларни хотирлаш куни ҳисобланади. Биз Улуғ ватан уруши қатнашчиларини фақатгина ушбу кунда эслашимиз керак эмас.
Улуғ ватан уриши қатнашчиларининг меҳнатларини доим эслашимиз керак. Уруш қатнашчиларини асрашимиз, улар ҳақида қайғуришимиз ғамхўрлик қилишимиз керак ахир бугунги кунда уларнинг сони жуда озчиликни ташкил қилади. Энг асосийси улар ҳақида фақатгина 9 майда эслашимиз керак эмас. Қурбон бўлганларнинг қаҳрамонлиги абадийга муҳрланган. Бизнинг бахтимиз учун кураш қанчалик қийин бўлганлигини доимо ёдимизда сақламоғимиз шарт.
Улуғ ватан уруши қатнашчилари Сизнинг эркинликни қўлга киритиш қилган қаҳрамонлигингиз, куч-қудратингиз ва метин иродангиз олдида бошимиз ерга теккунча таъзим қиламиз. Биз бир умр Сизнинг олдингиздаги қарзимизни уза олмаймиз. Эслаймиз, урушнинг даҳшатларидан ўтиб уйига соғ-саломат қайтганларни, ўзининг бор кучи билан фронт ортида хизмат қилиб, фронтни узлуксиз таъминлаб турганларни ҳамда уруш болалигини ўғирлаганларни албатта, ёдимиздан чиқаришга ҳаққимиз йўқ.
Улуғ ватан уруши қатнашчилари хотирасига бағишлаб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи тизим бўлинмалари “Ёдимиздасиз, Сиз билан фахрланамиз” номли флешмобни бошлайди, биз муносиб аждодларимизнинг муносиб авлодлари бўламиз!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти