Фаҳрийлар ҳамиша эътиборда
Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Абдулхаков Яхёжон Артикбоевич бошчилигидаги масъул ходимлар тергов хизматида узоқ йиллар фаолият кўрсатиб, ҳозирда нафақалик гаштини сураётган фахрийларнинг яшаш уйларига ташриф буюриб, уларни 14 январь - “Ватан ҳимоячилари куни” байрами билан табриклаб, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ва Андижон вилояти ИИБ раҳбариятининг самимий тилакларини етказди.
Фахрийларга Ички ишлар Вазирининг маслаҳатчиси генерал-полковник Зокиржон Алматовнинг хизмат фаолияти ёритилган “Бир умрлик жасорат” номли китоб эсдалик учун топширилди.
Фахрийларимиз ходимларга ўзларининг самимий тилакларини билдириб, кўрсатилган эҳтиром учун Ички ишлар вазирлиги ва вилоят ИИБ бошқарма раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти