Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Playstation” ўғриси ушланди, тергов олиб борилмоқда.

Наманган. 2019 йилнинг 24 январь кунидан 30 январга ўтар кечаси 31 ёшли З.С. Уйчи туман “Беруний” маҳалласида жойлашган компьютер ўйинлари хонасидан 5 дона “Playstation” аппаратини яширин равишда қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни 18 ёшли Ж.Ф. содир этганлиги аниқланиб, ундан 4  дона “Playstation” аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва Ж.Ф. ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

Text to speech