1.000 АҚШ доллари инсон ҳаётига зомин бўлди
Андижон. 2020 йилнинг 20 июль куни соат 23:00 да Булоқбоши тумани Учтепа МФЙ Бўстон кўчасида яшовчи 28 ёшли К.А., қўшниси 43 Р.С., дан 1.000 АҚШ доллари миқдоридаги қарзини сўраб келган вақтида ўзаро жанжаллашиб, жанжал давомида К.А., таниши 21 ёшли Н.Қ. ҳамда укалари 25 ёшли А.А., вояга етмаган 17 ёшли О.А., лар биргаликда Р.С., ни ўша ердаги ёғоч таёқ билан танасининг турли жойларига уриб тан жароҳати етказганлар. Натижада Р.С., олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида Р.С., га тан жароҳати етказилган бир дона таёқ ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича К.А., А.А. ва Н.Қ., лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда тартибида ушланганлар. Ҳозирда вояга етмаган 17 ёшли О.А.,нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш чоралари кўрилмоқда, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти