Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

19 ёшли ҳайдовчи “Камаз”да 7 ёшли пиёдани уриб юборди

Қашқадарё. 2020 йилнинг 05 август соат 09-00 ларда фуқаро 19 ёшли С.С., бошқарувида бўлган “Камаз” русумли автомашинасида Китоб тумани “Қайнар” МФЙ Қонги қишлоғи ҳудудининг ички йўли бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда, йўлни кесиб ўтаётган вояга етмаган 7 ёшли Ш.А.,(аёл)ни автомашинаси билан уриб юбориб, йўл-транспорт ходисаси содир қилган.

Натижада вояга етмаган Ш.А., воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Китоб туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech