Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Аёл маст ҳолида олиб қочган автомашина аниқланди

Тошкент шаҳар. 2023 йил 13 февраль куни соат 17:00да 36 ёшли Ю.Г. (аёл) Мирзо Улуғбек тумани Амударё кўчаси 4-уй олдида 26 ёшли М.С.га тегишли бўлган кул ранг “Nexia-3” русумли автомашинасини очиқ ҳолда, қаровсиз ва калитни ўт олдиргичда қолдирилганидан фойдаланиб, номаълум томонга олиб қочиб кетган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, аниқланишича 36 ёшли Ю.г. ушбу куни шу манзилга ўзининг танишининг уйига келиб, спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, маст ҳолатда, кўчага чиқиб жабрланувчига тегишли бўлган автомашинани кўриб уни ўзининг танишига тегишли бўлганлигини ўйлаб, унга ўтириб, аввалига автомашина ичида бир оз вақт ухлаб сўнгра ўзининг вақтинча яшаб келаётган М.Улуғбек тумани А.Югнакий кўчаси кўп қаватли уй олдига бориб, қолдириб кетганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ю.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар моддий бойликларингизга бефарқ бўлманг, автомашинани қулфланганлигига ишонч ҳосил қилинг ва калитни ўт олдириш жойида қолдирманг. Огоҳлик – давр талаби.

Муаллиф: Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ

катта терговчиси подполковник Д.Абдурахманова

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech