Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ҳайдовчининг бир дақиқалик эътиборсизлиги қимматга тушди

Наманган вилояти. 2021 йилнинг 21 март куни тунги соат 00:30 ларда номаълум шахс Учқўрғон тумани Қўғай маҳалласи ҳудудида 41 ёшли Носиржон Х., дан Наманган шаҳрига олиб бориб қўйишини сўраб, Nexia-2” русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, Наманган шаҳри 1-Янгиобод кўчасига етиб келганларида, ҳайдовчининг автомашинадан тушганлигидан фойдаланиб, ушбу автомашинани номаълум томонга олиб қочиб кетган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни муқаддам судланган 22 ёшли Муроджон Ш., содир этиб, олиб қочилган автомашинани Норин тумани ҳудудида бошқариб кетаётиб йўлнинг чекка қисмида турган 27 ёшли Азамат М.,га тегишли “Nexia-2” русумли автомашинасига уриб, йўл транспорт ҳодисаси содир этиб, қочиб кетганлиги аниқланган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида Муроджон Ш., ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Муроджон Ш.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech