Қалпоқ ичидаги: Реганпен, Лирика ва Тропикамид
Андижон вилояти. 2021 йил 16 декабрь куни Хўжаобод туман ИИБ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Хўжаобод тумани автомашина бозори ёнидаги автотураргоҳ олдида Андижон туманида яшовчи 29 ёшли М.З. тадбирда харидор сифатида жалб қилинган фуқарога 600.000 сўм эвазига 40 дона “Лирика” психотроп моддасини сотаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.
Олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида М.З. ўзи келган йўловчи автомашина ичидаги қалпоғидан 18 дона Тропикамид ҳамда қора рангли целлофан пакетда 37 дона Тропикамид, 12 дона Регапен, 14 дона лирика борлигини маълум қилиб, ихтиёрий равишда ИИБ ходимларига тақдим қилган.
Фуқаро М.З., дан жами бўлиб, 55 дона тропикамит, 12 дона Регапен, 54 дона Лирика психотроп моддалар аниқланиб холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан М.З.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251-1-моддаси 1-қисми (Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда мазкур психотроп моддалар қай тарзда М.З.,нинг ихтиёрига тушиб қолганлигини аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти