Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қашқадарё вилоятида содир этилган ҳолат бўйича

Қашқадарё. Яккабоғ туманида яшовчи Комил А., туман ИИБ бошлиғи номига 17.01.2021 йилда ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 15 январь куни соат 10:00 да синфдоши Абдихалил Қ., ва унинг турмуш ўртоғи Гулнора А., телефон орқали ўзларининг “Қурашайх” қишлоғидаги яшаш уйига чақирганликлари учун Комил А., фуқаро Абдихалил Қ.,нинг яшаш уйи айвонига кирган вақтида уни уриб оёқ ва қўлларини арқон ип билан боғлаб, унинг юз, бош ва сон соҳаларига таёқ билан қасддан уриб, рўзғор капкирини уй ичида ёнган ҳолатдаги темир печда қиздириб, қизиган капкирни Комил А.,нинг қорин соҳасига бир неча марта босиб қийнаб куйдиришганлигини, ушбу ҳолат бўйича қонуний чора кўришни сўраган.

Тиббий маълумотномага асосан, Комил А.,да “бош мия чайқалиши, бошнинг теппа ва чап чакка соҳасида қон қуйилиши, бошининг пешона соҳасида эзилиб йиртилган яраси, қорин пастки соҳаси куйган жароҳати ва бошқа тан жароҳатлари” мавжудлиги қайд қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси 1-қисми (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, Абдихалил Қ., ишлаш мақсадида Россия Федерациясига кетган вақтида унинг турмуш ўртоғи Гулчехра А., жабрланувчи Комил А., мулоқатда бўлиб келганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, Комил А., 15.01.2021 йилда шифохонага мурожаат қилган вақтида юқоридаги жанжални яширган ҳолда, отдан йиқилиб, уни от судраб кетганлигини маълум қилиб, биринчи ёрдамни олиб шифонадан чиқиб кетганлиги аниқланган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech