Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Автомашинани олиб қочиб, эҳтиёт қисмларга ажратган устаси фаранг қўлга олинди

Тошкент. Жорий йилнинг 04 декабрь куни соат тахминан 13:00 ларда 24 ёшли Мақсудхон М. Сергели туманида бўла туриб 28 ёшли Ҳакимжон Ю., нинг  “Gentra” русумли автомашина йўлнинг четида қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, ўзганинг транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида, автомашинанинг олди ўнг ойнасини ўзининг ёнида бўлган темирдан ишланган болға орқали синдириб, автоуловни Сергели тумани “Олчазор” МФЙ “Шокирариқ” кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган уйнинг ёнигача автомашинани бошқариб бориб, автомашинанинг салонида бўлган пулларни, автомашина ичида бўлган уяли алоқа воситаси, банк пластик карточкасини, ҳайдовчига тегишли бўлган шахсига оид ҳужжатларни ўғирлик йўли билан ўзлаштирган, бундан ташқари  автомашинанинг олд ёритгич чироқларини, автомагнитоласини, автомашина эшикларининг ички қопламасини, автомашина “таблосини” қўриқлаш тизими пультини автомашинадан ечиб олиб жами Ҳакимжон Ю.,га 11.950.000 сўм миқдорида моддий зарар етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 04 декабрь куни Сергели туман 2-сон ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида аниқланишича Мақсудхон М. Ноқонуний йўл билан эгалланган автомобиль жиҳозларини “Фарход” автомобиль эҳтиёт қисмлари бозорида учинчи шахсларга сотиб юборган.  

Ҳозирда Мақсудхон М., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми “г” банди ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Яккасарой тумани ИИО ФМБ

ҳузуридаги ТБ катта терговчиси

подполковник Ш.А. Миркаримова

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech