Пулларни ололмаган тадбиркор, ариза билан мурожаат этишга мажбур бўлди
Фарғона вилояти. 2019 йилнинг август ойида 34 ёшли Мадиёр А., ўзига таниш бўлган 36 ёшли Илхомжон М.,нинг ишончига кириб, ундан 100.000.000 (юз миллион) сўмлик узум меваларини пулини кейинчалик бераман деб алдаб олиб кетганлигини ва Илхомжон М.,га унинг пулларини бермасдан ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Ҳолат бўйича аризачи 2020 йилнинг декабрь ойида мурожаат этганлиги сабабли ҳамда Мадиёр А.,нинг хати ҳаракатларида фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки мулкига бўлган ҳуқуқини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш жиноят аломатлари аниқланганлиги сабабли Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки терговга киришилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, мулкларингиз ва пулларингизни нотаниш ҳамда халол инсон сифатида Сизга таниш бўлмаган инсонларнинг қўлларига ўзингизни хоҳишингиз билан берманг. Фирибгарларни тўрига тушмаслик ўзингизни қўлингизда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти