Андижонда чақалоқ савдоси олди олинди
Андижон вилояти. 2020 йилнинг 12 декабрь куни Андижон вилояти ИИБ ҳамда ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-тадбир давомида, Жалақудуқ тумани Туялас МФЙда яшовчи 20 ёшли Дилфуза К., ўзининг фарзанди 2020 йил 15 август куни туғилган ўғлини Бозорбоши МФЙ кўчасида жойлашган “Гап” кафесида харидор сифатида жалб қилинган фуқарога кимёвий ишлов берилган 5200 (беш минг икки юз) АҚШ доллари пуллар эвазига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тезкор тадбир давомида, Дилфуза К., дан кимёвий ишлов берилган 5200 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари ашёвий далил сифатида холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Дилфуза К., га нисбатан ЖКнинг
135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва у, гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, сўроқ қилинган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов олиб борилмоқда.
Муаллиф: катта терговчи капитан Ж.Ж. Шоназаров
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти