Фарғонада оғуфуруш аёл қўлга олинди
Фарғона вилояти. 2023 йил 09 январь куни Данғара тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қўқон шаҳар Фирдавсий кўчасида яшовчи 42 ёшли Т.И.(аёл) Данғара тумани "Катта аравон" қишлоғи ҳудудида тадбирга харидор сифатида жалб қилинган шахсга 1.000.000 сўм эвазига бир дона рангсиз целлофан пакет парчасига ўралган қўнғир рангли, ўткир ҳидли моддани ўтказган вақтида тадбир иштирокчилар томонидан ушланиб, ундан тадбирда фойдаланилган 1.000.000 сўм пуллар ҳамда махсус харидордан гиёҳванд моддасига ўхшаш модда ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, тезкор тадбир давомида олинган целлофан пакет парчасига ўралган қора-қўнғир рангли ўткир ҳидли гиёҳванд моддасига ўхшаш модданинг таркибида гиёҳванд тетрагидроканнабинол моддаси мавжуд бўлиб, бу модда “гашиш” эканлиги ва унинг соф оғирлиги 1.81 граммга тенг эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисими билан (гиёҳвандлик воситаларини сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва ушбу модда билан айб эълон қилиниб, унга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти