Телефонингни янгисига алмаштириб бераман...
Фарғона вилояти. 2022 йил 8 сентябрь куни Ёзёвон тумани Маънавият кўчасида яшовчи фуқаро 42 ёшли Ю.З. “102” хизматига мурожаат қилиб, 3 сентябрь куни соат 14:30 ларда номаълум шахс вояга етмаган фарзанди 17 ёшли Ю.М.ни телефон аппаратини бошқа телефон аппаратига алмаштириб беришини айтиб, алдаб Марғилон шаҳар Наврўз кўчасига олиб бориб, қўллари билан қорин қисмига 1-2 маротаба уриб, тан жароҳати етказиб, унга тегишли бўлган 1 дона нархи 1.500.000 сўм бўлган “RED MI-9 Т” русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талончилик йўли билан тортиб олиб, номаълум томонга қочиб кетганлиги, номаълум шахсни топиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни ва етказилган моддий зарарни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Ёзёвон туманида яшовчи, вояга етмаган 17 ёшли М.М. содир қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, содир этилган талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда юқоридаги шахс нима сабабдан талончиликка қўл урганлиги аниқланмоқда.
Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси
капитан А.Авалбеков
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти