Фолбин эмас, фирибгар!
Самарқанд вилояти. 2022 йил 8 август куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи номига 44 ёшли Р.Д. ариза билан мурожаат қилиб, унда холаси 59 ёшли Б.Л. ўзини диний табиб эканлиги, онаси 67 ёшли Б.Г.ни даволаш кераклигини айтиб, ишончига кириб, уни даволаш учун диний томондан закот сифатида онасини номида бўлган Самарқанд шаҳарида жойлашган қиймати 200.000 АҚШ доллари бўлган уйни ўтказиб беришни айтиб, ушбу уйни ўзининг номига нотариал тартибда расмийлаштириб олиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора куришлигни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти