Ўз қарзини сўраб, калтак еган йигит
Фарғона вилояти. 2022 йил 25 сентябрь куни Ёзёвон тумани Оқшом кўчасида яшовчи 21 ёшли У.Х. Фарғона вилояти ИИБнинг “102” рақамига қўнғироқ қилиб, унда шу куни соат 00:30 ларда унинг таниши 22 ёшли Ё.Ж.дан бўлган 400.000 сўм қарздорлигини қайтариб беришини сўраган вақтида у ўзининг танишлари Фарғона шаҳар Яккатут кўчасида яшовчи 32 ёшли Э.Ш., 30 ёшли Қ.Ж. ва 20 ёшли Х.Х.лари билан уни Фарғона шаҳар Қиргули мавзесидаги саноат зонасига олиб боришиб, унинг ҳаёти ва соғлиғига зўрлик ишлатиш билан қўрқитишиб, ёнида бўлган 57.000 сўм пулларни очиқдан-очиқ талон-торож қилишиб, номаълум томонга қочиб кетишганлигини маълум қилиб, Ё.Ж. ва бошқаларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ё.Ж., Э.Ш., Қ.Ж. ва Х.Х.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар процессуал тартибда ушланганлар.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси
капитан А.Авалбеков
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти