Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Номард босқинчи

Тошкент вилояти. 23 сентябрь соат 16.00 ларда номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Ангрен шаҳар Тараққиёт МФЙда жойлашган “Сувоқава” ДУК биноси олдида бўла туриб, 35 ёшли 2-гуруҳ ногирони (кар-соқов) А.А.га ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, уни бошига тош билан уриб, тан жароҳати етказган ҳолда, унга тегишли бўлган 30.000 сўм пулларни қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 2-қисми “а” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, кейинги тергов ҳаракатларини олиб бориш учун шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, мазкур жиноятни 32 ёшли И.М. маст ҳолда содир этганлиги аниқланиб, у процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Муаллиф: Тергов департаменти УМИБ терговчиси

подполковник С.С. Ширбачеев

Text to speech