“Damas” автомашина ёрдамида содир этилган ўғирлик
Қашқадарё вилояти. 2022 йил 20 апрель куни Китоб тумани Сарой қишлоғида яшовчи фуқаролар 29 ёшли Б.М. ва 31 ёшли С.А. Китоб туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 18 апрель кунига ўтар кечаси Китоб тумани Сарой қишлоғи ҳудудида жойлашган катта йўл ёқасига боғлаб қўйилган 2 бош қорамолларини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдириб, уларни топишда амалий ёрдам берилишини сўраган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни 20 ёшли С.З. ўзининг жиноий шериклари 20 ёшли М.С., И.С. ва 22 ёшли Ж.Ж.лар билан олдиндан жиноий тил бириктирган ҳолда жиноий режа тузиб, 2022 йил 18 апрель кунига ўтар кечаси Китоб тумани Сарой қишлоғи ҳудудида жойлашган катта йўл ёқасига жиноий шериги Ж.С.нинг отаси номида бўлган “Damas” русумли автомашина билан ўғрилик содир қилиш учун боришиб, ўша ерга боғлаб қўйилган жабрланувчиларга тегишли 2 бош қора рангли ҳўкизларини “Damas” русумли автомашинанинг орқа салонига ортиб, ҳодиса жойидан яширинишганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб,улар гумон қилинувчилар процессуал тартибида ушланганлар.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти