Икки киши ҳаётини олиб кетган ЙТҲ
Жиззах. 2020 йилнинг 29 апрель куни соат 18:00 да Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган “Тошкент-Термиз” йўналишли М-39 йўлининг 967-километрида ҳайдовчи 25 ёшли Б.Э. бошқарувида бўлган “Matiz” русумли автомашинани “Тошкент” йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётган вақтида ухлаб қолганлиги сабабли рул бошқарувини йўқотиб, автомашина йўлнинг ўнг четига чиқиб ағдарилиб кетган.
Натижада Б.Э., нинг ўзи ва автомашина салонида йўловчи сифатида кетаётган 13 ёшли З.Э. ҳодиса жойида вафот этиганлар.
Автомашина салонида бўлган йўловчилар: 35 ёшли М.М., 14 ёшли У.Э., 12 ёшли А.Э. ва 6 ёшли С.Э. лар тиббиёт бирлашмасига турли тан жароҳатлари билан ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтакор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти