Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Гуёки касалликни даволаш учун экилган “кўкнор” ўсимлиги аниқланди

Самарқанд. 2020 йилнинг 28 апрель куни соат 11:20 да ИИБ ходимлари томонидан Каттасайдов МФЙ қишлоғида яшовчи Б.З., нинг яшаш хонадони томорқаси кўздан кечирилганида, уйнинг томорқа қисмида 2 квадрат метр ер майдонида 108 туп “кўкнори” гиёҳвандлик ўсимлиги аниқланиб тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (Тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Б.З. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва ҳимоячи иштирокида сўроқ қилинган, Б.З. ўз кўрсатмаларида ушбу тақиқланган экинни бир неча йилдан буён “бронхиал астма” касаллиги борлиги учун келгусида ўзини истеъмоли учун экиб парваришлаб келганлигини баён қилган.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech