Кўча бўйлаб бир пакет гиёҳвандлик билан юрган шахс ушланди
Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 10 апрель куни Чиноз тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида 52 ёшли З.А., Чиноз тумани А.Темур кўчаси бўйлаб пиёда равишда ҳаракатланиб кетаётган вақтида шубҳа остига олиниб холислар иштирокида унинг қўлида бўлган полиэтилен пакет ичи кўздан кечирилганда, пакет ичида хўл ҳолдаги вазни 1055,94 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётганлиги аниқланиб, тегишлича расмийлаштирилиб олинган.
Ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган, З.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти