Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жиззахда аянчли ЙТҲ, қурбонлар бор

Жиззах. 2020 йилнинг 09 сентябрь куни соат тахминан 18:30 да Шароф Рашидов тумани Хайробод МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўли “Тошкент-Самарқанд” йўналишининг 997 километрида “Lacetti” русумли автомашина катта тезликда ҳаракатланиб, шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган бошқа бир “Lacetti” русумли автомашинанинг чап ён томонига  урилиб, йўлни бўлиб турган бетон тўсиқни бузиб ўтиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётган “Kia” русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.

Бирламчи маълумотларга кўра, катта тезликда ҳаракатланиб келган “Lacetti” автомашинасида ёнғин келиб чиққан, автомашинада бўлган ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи ҳодиса жойда вафот этган, қолган 3 нафар йўловчилар тиббий муассасасига ётқизилган, иккинчи “Lacetti” русумли автомашина йўл четида ағдарилиб кетган, автомашинада бўлган ҳайдовчи ва йўловчи тан жароҳатлари олмаган, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келган “Kia” юк автомашина ҳайдовчиси ҳам тан жароҳатлари олмаган.

Ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда. Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

Text to speech