Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Йўл четида кетаётган 2 нафар қизалоқ  ва “Volvo” ҳайдовчиси ЙТҲ сабаб ҳаётдан бевақт кўз юмишди

2020 йилнинг 28 сентябрь куни соат 17:20 ларда Қирғизистон Республикаси фуқароси 28 ёшли ҳайдовчи Ш.Л., бошқарувидаги “Volvo” русумли (Қирғизистон Республикасига тегишли) юк автомашинасида Булоқбоши тумани Саноат МФЙ, Гастрол кўчасидан ўтган “Булоқбош-Андижон” автомашина қатнов йўлининг “Булоқбоши” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, йўлнинг четида ҳаракатланиб келаётган пиёдалар 10 ёшли Б.А. (аёл) ва 3 ёшли К.Н.,ни босиб ўтиб, шу ердаги хонадонларнинг бирига бориб урилган. ЙТҲ натижасида пиёдалар Б.А. ва Қ.Н., ҳамда ҳайдовчи Ш.Л.,лар вафот этишган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Респбубликаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши келгуси тергов ҳаракатларини ўтказиш учун Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига ўтказилган.

Ҳурматли фуқаролар, йўлларда ҳаракатланганда белгиланган йўл-ҳаракати қоидаларига ҳамда ўзингизнинг шахсий хавфсизлингизга риоя қилинг. 

Андижон вилояти ИИБ

ҳузуридаги Тергов бошқармаси

катта терговчиси М.Солиев

Text to speech