Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида бир неча фуқаро қўлларидаги жисм билан бошқа бир фуқарони калтаклаган ҳолати юзасидан тарқалган видеоёзув юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 10 ноябрь куни соат 13:00 да фуқаролар 25 ёшли С.Т., 26 ёшли Ш.М., ва 19 ёшли Б.Р.,лар билан биргаликда бир ой муқаддам қўшни туман ҳудудига боришган вақтида маҳаллий аҳоли вакиллари билан ўзаро гап тортишиб қолганликлари сабабли ўч олиш мақсадида,  Янгиер шаҳар, “Шодлик” МФЙ ҳудудида жойлашган “GRILL BAR” кафесига бориб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ушбу кафе официанти 23 ёшли Ж.Х., билан ўрталарида ўзаро олдиндан бўлиб ўтган келишмовчилик негизида қўллари билан Ж.Х.ни уриб, оёқлари билан тепиб, ёғоч жисмдан фойдаланиб, безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатган ҳолда шафқатсизларча Ж.Х.,ни танасининг турли жойларига уриб, дўппослаб тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Натижада, фуқаро Ж.Х., ўнг қўл кичик бармоғи ёпиқ синиши, юқори чап томон иккита тишларининг синиб тушиши, танасининг кўплаб шилинган жароҳатлари билан Сирдарё вилояти ШТТЁМга мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан Янгиер шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан (безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган бўлса) жиноят иши қўзғатилган. 

Фуқаролар С.Т., Ш.М., ва Б.Р.,лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech