Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қиз ва онасини шарманда қилмоқчи бўлган товламачи ИИБ ходимлари томонидан ушланди

Қашқадарё вилояти. Фуқаро И.Қ., Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, 21 ёшли Шахзод Х., унинг қизи С. билан телефон орқали бўлган сўзлашувларини ёзиб олиб, қариндошларига тарқатмаслик эвазига 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

И.Қ.,нинг мурожаати юзасидан ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, 2021 йил 09 февраль куни Шахзод Х., товламачилик йўли билан И.Қ.,дан қизи С. билан ўрталарида бўлиб ўтган сўзлашувларни яқин қариндошларига тарқатмаслик эвазига махсус кимёвий ишлов берилган 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ушланиб, ушбу пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech