Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Мижоз 200.000 сўм учун операторга ҳужум қилди

Тошкент шаҳар. 2022 йил 05 ноябрь куни соат 17:40 ларда номаълум шахс ўзганинг мулкини талон-тарож қилиш мақсадида, Яшнобод тумани Боткина кўчасида жойлашган “Yandex Go” биносига, гуёки ўзини мижоз сифатида кўрсатиб бино ичига кириб, “New Impluse” оператори 30 ёшли Н.Э.нинг сочидан ушлаб, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган ҳаракатлари билан бўйин қисмига ёнида бўлган ўткир тиғли жисимни тираб, бор пулларини беришини талаб қилиб, 200.000 сўм атрофида пулларни олиб, номаълум томонга кетиб, ҳодиса бўлган жойидан яширинган.

Мазкур жиноят иши Яшнобод тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 2-қисми “а” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 46 ёшли И.П. содир этганлиги аниқланиб, у процессуал тартибида ушланган.

Ҳозирда юқоридаги шахс нима сабабдан босқинчиликка қўл урганлиги аниқланмоқда.

Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси

майор Ф.К.Салохов

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech