Ёқтирган қизи учун жанжаллашган йигит бир инсоннинг ҳаётига зомин бўлди
Андижон. 18 ёшли О.Н., ўзининг яхши кўрган қизига гап отганлиги учун 30 ёшли Ж.Ў., билан ўзаро жанжаллашганлиги оқибатида 2020 йилнинг 25 июль куни соат 22:30 да Асака тумани Қипчоқ МФЙ ҳудудида О.Н., қўлида бўлган темир бўлаги билан Ж.Ў., нинг бош қисмига уриб, тан жароҳати етказган. Натижада Ж.Ў., оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида, О.Н., томонидан Ж.Ў., га тан жароҳати етказилган бир дона темир бўлаги ашёвий далил тариқасида ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича О.Н., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибида ушланган.
Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан Ж.Ў., жорий йилнинг 27 июль куни шифохонада вафот этган.
Жиноят иши ЖКнинг 104-моддаси 1-қисмидан 104-моддаси 3-қисми “д” бандига (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) қайта малакаланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти