Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бухородаги ўғрилик, жиноят иши қўзғатилган.

2020 йил 12 февралдан 13 февралга ўтар кечаси соат 03:00 да 21 ёшли С.Х. (аёл) Бухоро тумани “Удўгри” маҳалласида жойлашган 35 ёшли Г.К., нинг хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонадан  1.900.000 сўм ва 2.600 АҚШ долларини яширин равишда талон-тарож қилиб ҳодиса жойдан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томнидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиган. Тергов ҳаракатлари жараёнида С.Х. ИИБ биносига олиб келинган ва унинг ёнидан ашёвий далил сифатида 900 АҚШ доллари ва 2.260.000 сўм пуллар расмийлаштириб олинган, С.Х. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

 

Text to speech