Муштумзўрлик билан бошланган жанжал пичоқбозлик билан якунланди.
Бухоро вилояти. 2020 йилнинг 16 март куни соат 17:30 да Жондор тумани “Арабхона” қишлоғида 29 ёшли Д.Ч., яшаш уйини олдида ҳамқишлоғи 31 ёшли Ж.С., билан ўзаро тортишиб Ж.С. ундан нима сабабдан укаси Б.С.,ни урганлиги ҳақида сўраб, юз қисмига икки муротаба мушти билан урганлиги натижасида ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида Д.Ч., ёнида бўлган ошхона пичоғи билан Ж.С.,га оғир тан жароҳати етказган.
Натижада Ж.С., тан жароҳатлари билан тиббий муассасага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жондор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган, Д.Ч., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.