Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Маишатнинг охири ўлим билан тугади

Андижон вилояти. 2022 йил 22 март куни 50 ёшли А.Р. ҳамда 53 ёшли Б.А.лар  Андижон шаҳар “ИсломободМФЙда жойлашган 53 ёшли М.М.нинг яшаш хонадонига меҳмонга келишиб, у ерда биргаликда спиртли ичимликлар истеъмол қилишиб,  сўнгра А.Р. ҳамда Б.А.лар маст бўлган ҳолда бир-бирларини ҳақорат қилишган вақтида ўртасида келиб чиққан ўзаро тортишув натижасида Б.А. стол устида турган хўжалик пичоғини олиб А.Р.нинг кўкрак соҳасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказганлиги оқибатида А.Р. ҳодиса жойида вафот этганлиги аниқланган.      

Суд-тиббий экспертиза хулосасида А.Р.да кўкрак қафаси ўнг томон соҳасидан кўкрак бўлиғига тешиб ўтувчи санчма кесма жароҳат аниқланган бўлиб, мазкур жароҳат оғирлик даражасига кўра, ҳаёт учун хавфли бўлган “оғир” тан жароҳатлари сифатида баҳоланиши кўрсатилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ўнга нисбатан “қамоққа олиш” тарздаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech