Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Маклерлар уй талашиб, жанжаллашиши тан жароҳат билан якунланди

Тошкент шаҳар. 2023 йил 3 январь куни соат 20:30 ларда 23 ёшли С.У. «маклерлик» фаолияти билан шуғулланиб келиб, таниши 21 ёшли Ф.К. билан Чилонзор тумани 16-даҳасида жойлашган Ю.Ж.нинг ижарага бераётган уйига иккаласи ҳам бир мизожни олиб бориши, ўрталарида ўзаро жанжал келиб чиқишига олиб келган ва оқибатда ушбу уйнинг олдида С.У. жаҳл устида қўлида бўлган номаълум жисм билан Ф.К.нинг қорин соҳасига уриб, унга тан жароҳати етказган.

Натижада Ф.К. олган тан жароҳатлари билан РШТИЁМга “қорин олди девори санчилиб кесилган жароҳати, талоқ ва буйрак шикастланиши” каби тан жароҳати билан мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Муаллиф: Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ

     катта терговчиси подполковник Д.Абдурахманова

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech