Дори-дармон ташиш учун мўлжалланган автомашина олиб қочилди
Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 12 апрель куни соат 17:30ларда 19 ёшли Т.Бахром ўзи ишлайдиган Янгиҳаёт тумани ТХАЙ кўчасида жойлашган автосервисга таъмирлаш учун олиб келинган 30 ёшли Х.Валижонга тегишли дори-дармон етказиб бериш учун мўлжалланган “Matiz” русумли автомашинанинг калити ўт олдириш жойида қолдирилганлигидан фойдаланиб, автомашинани олиб қочиб, Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида жойлашган Ўзбекистон кўпкари федерацияси биноси қаршисида бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Т.Бахромга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни содир қилган Т.Бахром аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти