Ўсмир йигит ўзи ишлаб келган ёқилғи шаҳобчасидан ўғрилик содир этган
Навоий. 2020 йилнинг 18 май куни Кармана туманида жойлашган МЧЖ раҳбари 46 ёшли С.М. ИИБ га ариза билан мурожаат қилиб, 18 кунга ўтар кечаси номаълум шахс унга тегишли МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчасининг оператор хонасига очиқ қолган эшик орқали кириб, хонадаги темир сейфдан 29.345.000 сўм пулини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Кармана тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навоий шаҳрида яшовчи, МЧЖ да оператор ёрдамчиси бўлиб ишловчи 21 ёшли Д.Б. содир этганлиги аниқланиб, ундан ашёвий далил сифатида 29.345.000 сўм пуллар расмийлаштирилиб олинган.
Д.Б. жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департамент