Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Хулоса чиқармаган рецидивист

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 14 июль куни соат 20:30 да муқаддам транспорт воситасини олиб қочиш жиноятини содир этган хавфли рецидивист 28 ёшли О.О., маст ҳолда, Чирчиқ шаҳар 4-кичик ноҳия 20-уйнинг ён томонида эшиклари очиқ ҳолатда турган, ўзига олдиндан таниш бўлган 20 ёшли С.У., га тегишли “Spark” русумли автомашинани олд ҳайдовчи ўриндиғига ўтириб автоулов эгаси С.У.,нинг кўз ўнгида, талончилик йўли билан очиқдан-очиқ олиб қочиб кетган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида О.О. ,олиб қочилган “Spark” русумли автомашинани Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ҳудудида бошқариб юрган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари натижасига кўра, О.О.,га нисбатан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судига юборилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти



Text to speech