Арзимаган сабаб билан бошланган жанжал, ўлим билан хотима топди
Самарқанд. 2020 йилнинг 31 май кунидан 01 июнь кунига ўтар кечаси соат 23:30 да фуқаро 27 ёшли Д.Р., Нарпай тумани Сарбозор маҳалласида жойлашган “Мирбозор” савдо бозорининг олдидаги “Самарқанд” автошоҳбекатида Навоий вилоятидан келаётган почтани кутаётган вақтида, 47 ёшли Ш.У., ўзининг бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинасида келиб, фуқаро Д.Р.,нинг ўнг елкасидан туртиб ўтиши натижасида юзага келган жанжалда фуқаро Д.Р., қўли билан ҳайдовчи Ш.У.,нинг юзига бир маротаба урган вақтида Ш.У., ердаги тошга йиқилиб тан жароҳати олган.
Ш.У., олган тан жароҳатлари билан Нарпай туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Ҳолат бўйича Нарпай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.Р.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш).
2020 йилнинг 02 июнь куни соат 11:30 да Ш.У., кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Шу сабабли жиноят иши ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” бандига (жабирланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) қайта малакаланган. Р.Д., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти