Қарийб 3,0 метрлик каннабис аниқланди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Қашқадарё. 2020 йилнинг 05 август куни соат 14:30 да ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Китоб туман Шатри қишлоғида яшовчи 38 ёшли Я.Ҳ., нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, ҳовлисида уч туп яшил рангли, ўзига хос ҳидли ўсимликлари экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат холислар иштирокида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.
Судга оид кимёвий экспертиза хулосасида Я.Ҳ., нинг ҳовлисидан олинган бўйи 250 см.дан 280 см.гача бўлган, поясининг қалинлиги 24,0 мм.дан 41,0 мм. гача бўлган, уч туп нам ҳолдаги (қурутилмаган) ўсимликлар “каннабис” ўсимлиги эканлиги, уларнинг жами соф оғирлиги 4500,0 грамм эканлиги кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти