Спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маишат қилиш яна бир оғир тан жароҳати етказишга сабаб бўлди
Қашқадарё. 2020 йилнинг 17 сентябрь куни соат 03:00 да Косон тумани “Гулобод” ҳудудидаги фермер хўжалигига қарашли дала шийпони рўпарасида 37 ёшли Ш.Х. ва 38 ёшли А.Н., лар биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда ўзаро жанжаллашиб қолиб, А.Н., жанжал вақтида Ш.Х., га қасддан оғир тан жароҳат етказиш мақсадида қўлида бўлган ошхона пичоғини унинг ўнг ва чап кўкрак соҳасига қасддан санчиб олиб, ҳаёт учун хавфли бўлган “оғир” тан жароҳати етказган.
Натижада Ш.Х., тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Н., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “в” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида, А.Н., га нисбатан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти