Бир ўзи иккитага қарши...
Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 22 апрель куни соат 16:20 ларда 19 ёшли А.Омадбек Фарғона шаҳри Янги аср кўчасида яшовчи танишининг олдига келган вақтида, унинг йўлини маст ҳолатда бўлган 48 ёшли С.Анатолий ва 44 ёшли Н.Турсинмуротлар тўсганликлари учун ёнида бўлган ошхона пичоғи билан уларга жароҳат етказган.
Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида, С.Анатолий ва Н.Турсинмуротлар А.Омадбекни йўлини тўсиб, уни қурилиши якунланмаган бинога олиб кирганлар ҳамда спиртли ичимлик олиб келишга мажбур қилиб, ҳақоратли сўзлар билан мазах қилганликлари туфайли, ушбу жиноят содир бўлганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Омадбекка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти